Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2025 «Навоий азот»да портлаш: бир киши ҳалок бўлди, 11 нафар жабрланди

«Навоий азот»да портлаш: бир киши ҳалок бўлди, 11 нафар жабрланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 март куни соат 14:10 да Навоий шаҳридаги «Навоий азот» АЖ ҳудудида 25-цех лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси портлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиққан, ёнғин-қутқарув гуруҳлари уни соат 14:20 да маҳаллийлаштириб, 14:50 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, 11 нафар шахс тан жароҳати олди. Жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг