Валюта курслари 15/09/2025
$1 – 12426.83
UZS – -0.16%
€1 – 14566.73
UZS – 0.14%
₽1 – 146.96
UZS – 0.6%
Қидириш
Навбахор Хамидова бокс бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга бўлди

Навбахор Хамидова бокс бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга бўлди

Навбахор Хамидова бокс бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ливерпулда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Навбахор Хамидова кумуш медални қўлга киритди.

Финал жангда ўзбекистонлик спортчи қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши рингга чиқди.

Хамидова жангни ишончли бошлаб, ҳакамлар қарорига кўра биринчи раундни 3:2 ҳисобида ютиб олди.

Иккинчи раундда ҳар икки спортчи фаол ҳаракат қилди, аммо аниқ зарбалар сони бўйича ўзбекистонлик боксчи устун келиб, ҳисобни 4:1 қилиб устунлигини мустаҳкамлади.

Шу билан бирга, сўнгги раундда чарчоқ сезилди ва ташаббус рақиб томонга ўтди. Ҳакамлар якдил қарор билан ғалабани Абикеевага топширишди.

Шу тариқа, Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида бешта олтин, бирта кумуш ва учта бронза медали мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг