Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2019 НамМТИнинг лойиҳаси Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади
NamMTIning loyihasi Jahon banki tomonidan moliyalashtiriladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси учун маблағ ажратилди.

Ушбу лойиҳа доирасида НамМТИнинг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.

2019-2020 йилларда бажарилиши режалаштирилган бу лойиҳанинг илк босқичида дунёнинг энг яхши мингталик рейтингига кирувчи техник ОТМнинг меъёрий ҳужжатлари ва ўқув базасини ўрганиш асосида ўқитишнинг иннновацион усулларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Лойиҳа доирасида Швейцариянинг “Rieter” тўқимачилик машинасозлиги компаниясининг етакчи мутахассислари томонидан мамлакатимиздаги тўқимачилик корхоналарига ўрнатилаётган замонавий  техника ва технологиядан унумли фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчиларни ўқитиш ишлари амалга оширилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг