Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 01/03/2019 Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилди
Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 1 март куни Наманган вилояти фаоллари иштирокида бўлган йиғилишда айтиб ўтди.

Мазкур дастурга асосан, Наманган вилоятида 2019-2020 йилларда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 1 минг 400 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳалар 39 мингта доимий иш ўрни яратиш, 1,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш ва ўзлаштиришни таъминлашини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, вилоятда “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун 1 триллион сўм ажратилиши маълум қилинди. Бу маблағлар ҳисобига вилоятда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янгича тизими жорий этилади.

Наманган вилоятидаги туман марказларини обод масканларга айлантириш мақсадида ҳар бир туманга 20-25 миллиард сўмдан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган қишлоқлар ва маҳаллаларга қўшимча равишда 2 миллиард сўмдан ажратилиши таъкидланди.

Манба: President.uz расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг