Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан Оила кодексига никоҳни қайд этиш учун никоҳланувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузиш мажбурийлиги юзасидан таклиф киритилди. (https://regulation.gov.uz/uz/document/2383) Яъни, унга асосан келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, никоҳланувчи шахсларнинг (эр ва хотиннинг) никоҳда бўлган даврида ва никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланиб, ҳозирги кунда уни тузиш ихтиёрийдир.