Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 15/08/2016 Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим
Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ангрен шаҳрида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим” мавзуида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP Тошкент вилояти, туман, шаҳар Кенгаши аъзолари, олимлар, сиёсий шарҳловчилар ва тадбиркор, феррмерлар иштирок этди.

Дастлаб тадбирда истиқлол йилларида давлатимиз раҳбари томонидан тараққиёт йўлида олиб борилган оқилона сиёсати ҳамда бунёдкор халқимизнинг машаққатли меҳнати эвазига эришилган ютуқларга бағишланган маърузалар тингланди. Тадбир давомида сўзга чиққан, сиёсатчи олимлар, депутатлар, ижодкорлар мамлакатимизнинг тобора ривожланиб, юксалиб бораётгани, турли йўналишларда ўтказиб келинаётган халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаб келаётганини, таъкидлаб, “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” деган саволни ҳаётий мисоллар билан очиб, бунинг асл мазмун-моҳияти нима эканлигини батафсил тушунтириб бердилар.

— Мустақиллик бизга кенг имкониятлар эшигини очиб берди, -дейди “Ангрен ленд Файз” ХК раҳбари А.Бегматов. – Бугунги кунда юртимизда ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда, оҳирги йилларда ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётгани, халқимиз ҳаётининг даражаси ва сифати изчил ортиб бораётганига бутун жаҳон гувоҳ бўлмоқда. Буларнинг барчаси мустақиллик туфайлидир.

Куннинг иккинчи ярмида Ангрен шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган эътибор, бу борада қўлга киритилаётган ютуқлар, қолаверса, партиявий ишлар билан танишиш мақсадида Ангрен шаҳридаги “Қувур заводи” фаолияти билан танишилди ва ташкилотда янги партия бошланғич ташкилоти очилиб, партияга аъзо бўлган ходимларга тантанали равишда партия гувоҳномаси топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида мустақилликнинг 25 йиллик байрами муносабати билан узоқ йиллар партия ғояларини тарғиб қилишда, кенг жамоатчиликка етказишда ҳамда партия аъзолари сафининг кенгайишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаолларга партиянинг фаҳрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Юқори савия, аъло кайфиятда ташкил этилган тадбир шеърлар танлови, миллий рақслар ижроси, бадий чиқишлар, Мустақилликка бағишланган концерт дастурига уланиб кетди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг