Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 31/03/2019 Муҳаммадкарим Хуррамов Тбилиси Гран-присининг бронза медали соҳиби
Муҳаммадкарим Хуррамов Тбилиси Гран-присининг бронза медали соҳиби

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Грузия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси ўз поёнига етиб бормоқда. Бироз аввал -100 килогармм вазн тоифасида датслабки бронза медали учун баҳс якунланди.

Қувонарлиси, унда иштирок этган юртдошимиз Муҳаммадкарим Хуррамов италиялик Жулиано Лопорчиога қарши баҳс олиб бориб, ўз ғалабасини тантана қилди. Таъкидлаш жоиз, Хуррамов март ойининг бошида Марракешда ўтган Гран-прида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.

Ушбу вакилимиз 1 ой ичида 2 бор Гран-прининг бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу муваффақиятдан кейин вакилимиз Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун яна 350 рейтинг очкосига ҳам эга бўлмоқда.

Шу тариқа Тбилиси Гран-присида иштирок этган терма жамоамиз мусобақани 2 та бронза медали билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, турнирнинг биринчи кунида Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ҳам бронза медалига сазовор бўлган эди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг