Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/10/2016 МСК томонидан Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун 9378 та сайлов участкаси тузилди
МСК томонидан Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун 9378 та сайлов участкаси тузилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун видеконференцалоқа шаклида брифинг ўтказилди.

Брифинг мобайнида тайёргарлик ишлари ҳақида ҳам фикр юритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 9378 та, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг хорижий ваколатхоналари ҳузурида 44 та сайлов участкаси тузилди. Сайлов участкалари зарур алоқа воситалари, компьютер ва ташкилий техника, ҳуқуқий адабиётлар билан таъминланган. Махсус белгиланган жойларда яширин овоз бериш учун сайлов кабиналари, сайлов қутилари ўрнатилган.

Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссиялари таркиблари шакллантирилиб, уларнинг фаолиятига 98 мингдан зиёд киши жалб қилинган. Комиссия аъзоларининг 69 фоизи илгари сайлов комиссияларининг фаолиятида бевосита иштирок этган ва муайян тажрибага эга инсонлардир. Участка сайлов комиссиялари таркибида хотин-қизлар сони 47,4 фоизни ташкил этади. Участка сайлов комиссиялари раисларининг 26,7 фоизи хотин-қизлардир.

Брифингда сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш масалаларига, оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли ахборотлардан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди. Ҳозирга қадар Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 500 дан ортиқ вакили, округ сайлов комиссиялари томонидан қарийб 560 нафар маҳаллий журналистлар аккредитациядан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг