Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/12/2016 Москвада «МАРКА ФУД УЗАГРО» савдо уйи очилди
Москвада «МАРКА ФУД УЗАГРО» савдо уйи очилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия пойтахти Москва шаҳрида «МАРКА ФУД УЗАГРО» савдо уйи очилди. Бу ҳақда “Ўзагроэкпорт” компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.

«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти Россиянинг «МАРКА ФУД» улгуржи озиқ-овқат компанияси билан ҳамкорликда «МАРКА ФУД УЗАГРО» Савдо уйини ташкил этди.

Савдо уйи Ўзбекистон Республикасидаги мева-сабзавот етиштирувчиларининг манфаатларини Россия Федерациясида илгари суради.

Савдо уйи харидорларга сифатли маҳсулотни тўғридан-тўғри воситачиларсиз, ўз вақтида қабул қилиб олишга ёрдам беради. Корхона маҳсулотни қабул қилиб олиш жараёнини Россия Федерацияси ҳудудида амалга оширади ва бошқалар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг