Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 15/03/2019 МОҚнинг собиқ раҳбари Мираброр Усмонов оламдан ўтди
МОҚнинг собиқ раҳбари Мираброр Усмонов оламдан ўтди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –  Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг собиқ президенти, сенатор Мираброр Зуфарович Усмонов бугун 71 ёшида оламдан ўтди.

Мираброр Зуфарович 2013-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти сифатида фаолият олиб борган. Айнан унинг раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси 2016 йили Рио Олимпиадасида ўзининг энг яхши натижасини қайд этди (4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медаль).

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Мираброр Усмонов 1995 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи, 2006 йилда “Ўзбекистон мустақиллигининг 15 йиллиги” эсдалик нишони, 2012 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. 2014 йили эса ФИФАнинг “Хизматлари учун” махсус ордени ва Осиё Олимпия Кенгашининг “Олтин ордени” билан тақдирланган. Шунингдек, 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида фаолият олиб борган.

Миллий олимпия қўмитаси марҳумнинг оила-аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади. Мираброр Усмоновнинг ўзбек спорти ривожи учун қўшган хиссаси ҳеч қачон унутилмайди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг