Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 02/08/2016 Moody’s: Ўзбекистон банк тизими бўйича прогноз барқарорлигича қолдирилди
Moody’s: Ўзбекистон банк тизими бўйича прогноз барқарорлигича қолдирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро Moody’s Investors Service рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон банк тизими бўйича прогноз барқарорлигича қолдирилди. Бу эса агентликнинг Ўзбекистондаги банкларнинг фаолият юритишлари учун амалий шароитлар қулайлигича қолишини кўрсатади.

Moody’s агентлигининг Ўзбекистон молия муассасалари кредит қобилияти ўзгаришига оид мазкур прогнози яқин 12-18 ой муддатга амалга қилади, дейилади агентликнинг матбуот релизида.

“Яхши диверсификация қилинган экспорт даромадларига эга, тараққий этаётган иқтисодиёт Ўзбекистондаги банкларнинг ривожига қулай шароит яратмоқда, - дейди Moody’s агентлигининг катта вице-президенти Ольга Ульянова, – шу боисдан ҳам Ўзбекистон банк сектори, МДҲнинг айрим давлатларига хос бўлган турли тебранишлардан қайсидир даражада ҳимояланган”.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ўз навбатида, Ўзбекистоннинг 2016-йилги реал ЯИМ 5 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда. Иқтисодиётнинг ўсиши асосан, Хитойга газ экспорт қилиниши, инфратузилмаларни ривожлантириш борасида ички талабнинг ортиши ва иш ҳақининг ошиши билан боғлиқ.

Moody’s агентлиги, қулай амалий муҳит сабабли, ўзбек банкларининг муаммоли кредитлари ҳиссаси барқарор даражани сақлаб қолади ва барча берилган кредитларнинг 4-5 фоизидаги натижаларни кутмоқда. Бундан ташқари, яқин 12-18 ой мобайнида, кредит тақдим этишдан кўрилган зарар ўртача йиллик ҳисобда 1,5 фоиздан ошмайди.

2015-йилнинг якунига кўра, мазкур даврдаги 25 фоизлик кредитлашнинг ўсиши ҳисобига Ўзбекистондаги банкларда муаммоли кредитлар улуши 3,9 фоиздан 3,5 фоизгача камайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг