Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2019 Монополияга қарши курашиш қўмитаси бевосита Президентга бўйсунади
Монополияга қарши курашиш қўмитаси бевосита Президентга бўйсунади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг монополияга қарши курашишни тартибга солиш, товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш борасидаги барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Қўмита ўз фаолиятида Бош вазирга ҳамда алоҳида масалалар бўйича – бевосита Президентга бўйсунади.

2019 йил 1 июлдан хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашуви ва қўшиб олиниши бўйича битимлар, шунингдек, акцияларни сотиб олиш бўйича битимларга розилик бериш учун энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Қарор билан бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.

Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси ҳамда 2019-2023 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Қарорга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат органи сифатида Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг