Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 06/02/2019 Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди
Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилди:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги;

Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;

Қуйидаги тартиб белгиланди:

озиқ-овқат ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;

барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;

маҳаллий пиво маҳсулотлари, қайнар ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, рухсат этиш гувоҳномасини олмасдан туриб умумий овқатланиш корхоналари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг