Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 02/03/2017 Мўйноқ туманида умумий қиймати 52,3 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилади
Мўйноқ туманида умумий қиймати 52,3 млрд. сўмлик лойиҳалар амалга оширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Мўйноқ тумани (Қорақалпоғистон Республикаси)да 2017-2018 йилларда умумий қиймати 52,3 млрд. сўм бўлган 72 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 28 февраль куни “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017-2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2803-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан Мўйноқ тумани географик жойлашуви, ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси, табиий иқлим шароити ва ресурслари ҳамда аҳолининг талабларини ҳисобга олган ҳолда, туманда 2017-2018 йилларда умумий қиймати 52,3 млрд. сўм, жумладан 990 минг АҚШ долларига тенг бўлган 72 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1343 та янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилган.

Жумладан:

Саноат йўналишида 28 та лойиҳа (30,2 млрд.сўм, 990 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция) бўйича 958 та янги иш ўрни;

Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм йўналишида 28 та лойиҳа (17,2 млрд.сўм миқдорида инвестиция) бўйича 282 та янги иш ўрни;

қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида 16 та лойиҳа (4,9 млрд.сўм миқдорида инвестиция) бўйича 103 та янги иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг