Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 19/12/2016 Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик билдирди
Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга мамлакатнинг Кайсери вилоятида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия раҳбарияти ва бутун халқига чуқур таъзия билдирилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мамлакатимиз раҳбари нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг