Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 16/01/2017 Мирзиёев: Автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми кейинги уч йилда 2,8 баробар камайган
Мирзиёев: Автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми кейинги уч йилда 2,8 баробар камайган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми кейинги уч йилда 2,8 баробар камайган”, - деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев. Бош вазир ўринбосари У.Розуқулов раҳбарлик қилаётган Машинасозлик комплексида юзага келган аҳвол бизни жиддий ташвишлантирмоқда.

“Энг аввало, сиз раҳбарлик қилаётган автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми кейинги уч йилда 2,8 баробар камайган. Бу нафақат саноат маҳсулоти ўсиш суръатига, балки мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўсишига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу соҳада импорт ҳажми экспортдан бир неча баробар юқори бўлиб, маҳаллийлаштириш даражаси эса импортга нисбатан 20 фоиздан ҳам паст бўлиб қолмоқда.

Бутун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тизимини тубдан қайта қуриш таъминланмаган. Бу тизим ўз моҳиятига кўра нафақат қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва фермер хўжаликлари меҳнатини енгиллаштиришнинг мустаҳкам пойдевори, айни вақтда мамлакатимиз валюта балансини тўлдириш бўйича кафолатланган манба бўлиши керак эди.

Охирги йилларда шахсан сиз кадрлар билан ишлашни бўшаштириб юбордингиз. Сизнинг таклифингизга кўра «Ўзэлтехсаноат» компанияси раҳбари этиб Э.Иминов тайинланган эди. Бироқ унинг иш натижалари ва бутун тармоқдаги аҳвол қандай?

Кўпгина инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш чўзиб юборилмоқда. Ички бозоримизнинг кўплаб товарларга бўлган эҳтиёжи 50 фоиз даражасида ҳам қондирилмаяпти. Экспорт бўйича топшириқлар барбод қилинган.

Шунинг учун ҳам сиздан ва тармоқ раҳбарларидан бугун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беришингизни талаб қиламан:

Автомобилсозлик саноатини ривожлантириш, унинг маҳсулотлари рақобатдошлигини, энг аввало, яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар бозорларида ошириш бўйича принципиал жиҳатдан янги тизим зарур.

Бу борада мен «отвертка билан машина йиғиш» эмас, балки асосий ва ёрдамчи тармоқларни барқарор ривожлантириш, ортиқча харажатлар ва таннархни камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва импортни қисқартиришни назарда тутяпман”,- деди Президент.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг