Мирзиёев академик Тоҳир Ариповга «Ўзбекистон Республикаси ёшлар устози» фахрий унвонини берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев академик Тоҳир Ариповга «Ўзбекистон Республикаси ёшлар устози» фахрий унвонини бериш ҳақидаги фармонни имзолади.
Юқори мукофот Фанлар академияси Биоорганик кимё институти лабораторияси мудирига кўп йиллар давомида илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш, биофизика соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва ёш мутахассисларни тайёрлашдаги хизматлари учун берилди.
Олимнинг ёш авлодни ватанпарварлик, умуминсоний қадриятларга ҳурмат ва мустақиллик идеалларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги намунавий фаолияти ҳам алоҳида таъкидланди.
Қарор академикнинг 80 йиллик юбилейига бағишланди.