Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 26/07/2017 Мирзиёев Афғонистон Президентига таъзия билдирди
Мирзиёев Афғонистон Президентига таъзия билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган мудҳиш террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз.

Қайғу ила, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг