Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/06/2021 Миллий палатага «Миллатнинг саломатлик лигаси» дипломи топширилди
Миллий палатага «Миллатнинг саломатлик лигаси» дипломи топширилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига Таниқли россиялик шифокор, академик Лео Бокерия президентлик қилаётган «Миллатнинг саломатлик лигаси» дипломи топширилди.

Диплом 10 июнда Тошкентда «Соғлиқни сақлаш — TIHE 2021»  Халқаро кўргазма доирасида топширилди.

Топшириш маросимида «Миллатнинг саломатлик лигаси» вице-президенти Николай Кононов Лео Бокерия номидан Миллий палата раиси Ровшан Изамовга ҳамкорлик муносабатлари ва Умумроссия жамоатчилик ташкилоти фаолияти асосидан жой олган соғлом турмуш тарзи принципларини ривожлантиришда кўрсатган кўмаги учун миннатдорчилик билдирди.

Мазкур ташкилот лойиҳалари тажрибаси бугунги Ўзбекистон учун қизиқ ва мамлакатимизда олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи йўналишида амалга оширилаётган йўналишларга ҳамоҳангдир.

Хусусан, Тошкент кўргазмасида кенг миқёсдаги «Соғлом муниципалитет» Россия дастури тақдим этилган. Мазкур дастур 2015 йилдан амалга оширила бошлаган ва бугун Россия Федерациясининг 85та ҳудудини, ва шунга мувофиқ 21 минг муниципалитетларини (ўзини-ўзи бошқариш органлари) қамраб олган.   

Н. Кононов таъкидлаганидек, дастурнинг асосий вазифаси — бу миллатга танлаш имконияти ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш шароитларини яратиш, муниципал даражада соғломлаштириш инфратузилмаларини яратишда, одамлар ҳаёти сифатини ошириш ва умрини узайтиришда кўмаклашишдир.

Дастурнинг энг оммабоп йўналишларидан бири «Юриб кетаётган одам» мусобақаси ва «ҳаётга 10 минг қадам» акциясидир. Мазкур ташаббуслар сўнги йилларда кенг қўллаб-қувватланяпти. «Газпром» компанияси томонидан ҳар хил ҳудудларда 157 та юришни севувчилар гуруҳлари тузилган. Бу одамларни ўзининг соғлигига бўлган эътиборнинг кучайишига олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Россиянинг «Миллатнинг саломатлик лигаси» билан ҳамкорликни, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи принципларини амалга оширишни давом эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг