Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/02/2021 Миллий палата ва JICA ҳудудлар тиббиётининг ўсиши учун қадамларни муҳокама этди
Миллий палата ва JICA ҳудудлар тиббиётининг ўсиши учун қадамларни муҳокама этди

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва JICA (Япония)нинг юртимиздаги Вакиллиги ўртасида бўлиб ўтган учрашуви давомида ҳамкорликнинг японча рақамли тиббиёт, Кун чиқар мамлакати даволаш тажрибасига асосланган шифохоналар каби ва бошқа йўналишлари муҳокама этилди.   

Ўзининг рақамли, жумладан тиббиётдаги лойиҳалари билан машҳур Япония ушбу йўналишнинг Ўзбекистонда ҳам тезроқ ривожланиши учун кўп нарса қила олиши мумкин, — деб таъкидлади 2021 йил 19 февралда Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда Миллий палата раиси Ровшан Изамов. Бу тайёр Япония ишланмаларидан тортиб ўзининг самарадорлигини исботлаган софтларга асосланган ҳамкорликдаги ишларгача бўлган ҳар хил шаклдаги қўшма лойиҳалар бўлиши мумкин.

Икки мамлакатнинг яна бошқа умумий тенденциялари сифатида ташҳислаш ва даволашда «ишончли тиббиёт»нинг ролини ошириш хизмат қилиши мумкин. Бунга клиник протоколлар асос болиб, уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқиш Инновацион соглиқни сақлаш миллий палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан биргаликда амалга оширилмоқда. Ишончли тиббиёт асосидаги клиник протоколлар беморларнинг ташҳисланиш ва даволанишини пойтахтда ва мамлакатнинг ҳар қайси бошқа ҳудудида унификациялаш, уларни энг яхши жаҳон амалиётига яқинлаштириш, ва ниҳоят, полипрагмазиясини, яъни кўп миқдорда дори воситаларни белгилаш тенденциясини пасайтириш имконини беради. Ушбу тенденциядан ўзининг даражаси билан танилган мамлакатлар тиббиёти ҳам воз кечяпти.  

«Соғлиқни сақлаш тизими мамлакатнинг асосий тармоқларидан бири саналади. Ва албатта, беморларни ташҳислаш ва даволаш ишончли тиббиётга асосланган бўлиши керак», — деб таъкидлади Япониянинг халқаро ҳамкорлик Агентлиги (JICA) раҳбари Сугуру Миядзаки.

Томонлар Ўзбекистон ҳудудларида тиббий хизмат даражасини оширишга бўлган доимий эътибор масаласига ёндашув бир хиллигини таъкидлади. Ушбу масалада нафақат тезкор ишланмалар, замонавий клиник протоколларнинг жорий этилиши роли, шунингдек Оролбўйи, Хоразм вилояти каби ноқулай экологик шароитдаги ҳудудларда замонавий лабораториялар шакллантириш, Ўзбекистон вилоятларида Япония тажрибасига асосланган тиббий клиникалар очиш учун инвестициялар жалб этиш кераклигига эътибор қаратди.

Шунингдек, музокаралар давомида чекка ҳудудлардаги аҳоли яшаш пунктларида мобил тиббий клиникалар тармоғини яратиш орқали замонавий ташҳислаш ва аҳолига юқори технологик ёрдам кўрсатиш учун шароитлар яратиш муҳимлиги таъкидланди.     

Ундан ташқари, JICA Япониянинг халқаро ҳамкорлик Агентлиги сифатида кўп йиллар давомида Ўзбекистоннинг ҳудудий тиббий муассасаларини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга кўмаклашиб келяпти. Жумладан, бу Япония ҳукумати томонидан бепул кўмак дастури доирасида ҳам амалга ошириляпти. Бу борада Р.Изамов таъкидлаганидек, Миллий палата, Японияда ишлаб чиқарилган тиббий техниканинг юқори функционаллигини инобатга олган ҳолда, мазкур ускунанинг ишчи ҳолатида сақланиши, шунингдек, ундан тўлақонли фойдаланиш бўйича тренинглар ўтказиш муҳимлигини яхши тушунади. Бу борада ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳам мавжуд. Албатта, мамлакатнинг ҳар бир вилоятида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг бўлинмалари мавжудлигини инобатга олган ҳолда.

Музокаралар давомида томонлар мазкур масалани муҳокама этди, хамда ҳамкорликнинг самарадорлиги юзасидан бошқа фикрлар хам таклиф этди. Ўзбекистон аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизмат даражасини ошириши, мамлакат вилоятлари соғлиқни сақлаш тизимига янгича сифат бериши мумкин бўлган бир қатор таклифларнинг батафсил ўрганилиши юзасидан келишувга еришилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг