Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/02/2021 Миллий палата: телетиббиёт ҳаракатда
Миллий палата: телетиббиёт ҳаракатда

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва Республика ихтисослашган илмий-амалий Кардиология маркази амалий телетиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани бошлаяпти.

Ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли Меморандум 2021 йил 23 февралда Миллий палата раҳбари Ровшан Изамов ва Кардиология маркази раҳбари Хуршид Фазилов томонидан имзоланган.

Меморандум асосида мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларида телеметрик ускунани қўллаб тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича илк лойиҳа йўлга қўйиляпти. Лойиҳа Тошкент вилояти, Қарши, Жиззах шаҳарлари, шунингдек пойтахтимизнинг Чилонзор туманида бошланади. 

Шу мақсадда Миллий палата томонидан Кардиология марказига 3 ойга бепул фойдаланиш учун кардиологияга оид телеметрик ускуна мажмуаси топширилди. Мажмуа таркибига UNET мажмуаси ва 15 та Ucard-100 электрокардиографлар киради.

Лойиҳа акциодор-тижорат Халқ банки кўмагида амалга оширилади.

Ucard-100 электрокардиограф ёрдамида Ўзбекистоннинг ҳар хил вилоятлардан беморларнинг электрокардиограммалари (ЭКГ) Республика Кардиология марказининг UNET мажмуаси билан жиҳозланган инновацион марказига узатилади. Бу ерга келиб тушган ЭКГ баҳоси билан юқори малакали шифокорлар шуғулланади.

Мазкур телеметрик ускуна вилоятларда замонавий стандартлар даражасида скрининг, профилактик кўрик ташкиллаштириш ва юрак-қон томир касалликларини ташҳислаш имконини беради.   

Ҳудудлар аҳолиси Тошкентга бормасдан туриб энг яхши пойтахтлик мутахассислардан тиббий ёрдам олиш имконига эга бўладилар. Ва бунда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғин даражасидаги тиббий ёрдам кўрсатиш сифати сезиларли даражада ошади.

Ташҳислашнинг юқори сифат даражаси, профессионал ёндашув бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ҳудудларидаги шифокорларнинг малакасининг ошишига ёрдам беради. Шундай қилиб, Республика Кардиология маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган билимлар ва услубларнинг изчиллиги таъминланади.

Телеметрик ускуна шунингдек юқори малакали мутахассисларни жалб этишга бўлган харажатларни ҳам камайтиради. Ва бир вақтнинг ўзида уларнинг хизмати билан мамлакатнинг турли бурчакларида яшайдиган аҳолининг кўпроқ қисмини қамраб олиш имконини беради.

Бунда мазкур ускунадан профессионал даражада ва самарали фойдаланиш учун Миллий палата томонидан барча зарур маслаҳатлар, ахборотлар, техник ёрдам кўрсатилади. 

Қўшма илк лойиҳа Ўзбекистон аҳолиси учун, унинг қаерда яшашидан қатъи назар — пойтахтдами ёки мамлакатимиз ҳудудидами, — қандай қилиб юқори даражадаги тиббий ёрдам ташкиллаштиришни амалда намойиш қила олади. Телетиббиёт нафақат ҳар қанақанги беморга ўз вақтида ташҳис қўйиш ва зудлик билан даволашни бошлаш имконини беради, шу билан бирга вилоятга чиқмасдан, ўзининг иш жойида бўла туриб беморга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган шифокорларнинг вақти ва кучини ҳам тежайди. Шуни таъкидлаш жоизки, шифокорнинг ўз иш жойида зарур консилиум йиғиш, беморнинг аҳволи муҳокамасига бошқа юқори малакали мутахассисларни жалб этиш имкони мавжуд. Кардиологияда бу жуда муҳим. Чунки бу ерда кўпинча нафақат беморнинг соғлигига, балки унинг ҳаётига хавф солинаётгани тўғрисида гап кетади. 

Бугун телетиббиёт тўғрисида кўп гапирилади, унинг афзалликлари ва инновацион жиҳатлари тан олинади. Лекин мамлакатнинг ҳар қайси нуқтасида ҳақиқий илғор тиббий ёрдам кўрсатиш учун телетиббиётдан амалда фойдалана билиш керак.

Айнан мана шу телетиббиётнинг афзалликларини кўрсатишни ўз вазифаси деб билган илк лойиҳанинг мақсади саналади. Фақат ундан фойдаланишдаги ҳақиқий амалиётгина шифокорларга ушбу замонавий услубни жорий этиш бўйича ўз кўникмаларини чархлаб олиш имконини бера олади. У шунингдек беморларга ҳам соғлиқни сақлашнинг мамлакатнинг ҳар қанақанги ҳудудида, уларнинг марказдан қанчалик узоқда жойлашишидан қатъи назар, юқори даражада бўлиши кераклиги ва мумкинлигини ҳис этиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг