Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 24/06/2022 Миллий палата: Таҳлил замонавий тиббиёт асосларидан биридир
Миллий палата: Таҳлил замонавий тиббиёт асосларидан биридир

Замонавий тез тиббий ёрдам кўрсатиш кадрлар билан боғлиқ вазиятни аниқ таҳлил қилишга, шунингдек, мазкур муҳим йўналишнинг бошқа параметрлари билан жиҳозланишига ҳам боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг махсус курси ушбу таҳлилга бағишланади.

2022 йил май ва июн ойларида Жаҳон банки кўмагида курснинг икки босқичи ўтказилди. Курсларга республика бўйича тез тиббий ёрдам (ТТЁ) хизматининг 230 нафардан зиёд раҳбар ва мутахассислари қатнашди. Бундай ўқишнинг энг яхши дастурини танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи томонидан танлов ўтказилди. 

Унда халқаро стандартларнинг зарур мезонлари талабига жавоб берувчи ҳамда мавзунинг энг долзарб йўналишларини ўз ичига олувчи «Ишончли маълумотлар асосида қарор қабул қилишда салоҳиятни ошириш» курсини таклиф этган Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси пешқадамлик қилди. 

«Биз энг сўнги жаҳон тенденцияларини ва халқаро амалиётлари муваффақиятларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ривожига ҳисса қўшишда Жаҳон банки каби нуфузли халқаро институтларнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Мазкур таълим курсини ўтказиш — ушбу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири», — деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов. 

Тренингни олиб бориш учун Буюртмачининг талабига мувофиқ танлов асосида топшириқларни бажариш учун энг малакали деб топилган Тошкент бўлинмаси танланган.

Маълумки, тиббиётнинг ўзининг статистикаси мавжуд. Унинг қанчалик замонавий эканлиги ва сифатни ошириш учун ундан қандай фойдаланилаётгани ҳақида 72 соат давомида тренерлар ва тингловчилар сўзлайди. Даставвал тез тиббий ёрдам раҳбарларининг таҳлил ва статистик маълумотни баҳолаш соҳасидаги билим ва кўникмалари даражаси аниқланди. 

Онлайн шаклдаги ўқув ишончли маълумотлар асосида қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантиришни мақсад қилган. Тўлиқ курс уч босқичга мўлжалланган бўлиб, тез тиббий ёрдам тизимининг 350 нафар раҳбарлари ва мутахассисларини қамраб олади. Унинг ўтказилиши шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати раҳбариятига тиббий-статистик маълумотнинг дастурий таъминотини жорий этиш ҳамда хизмат фаолиятини таҳлил этиш ва баҳолаш учун маълумотлар сақланадиган жойлар воситаларини жорий этиш бўйича тавсиялар тузиб чиқиш имконини беради. 

«Мен учун соғлиқни сақлаш тизимининг кўпгина ҳуқуқий жиҳатлари янги томондан кўрина бошлади. Ушбу қисқа курсда кўпгина муҳим жиҳатлар, жумладан, статистика, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси ва қандайдир даражада бизнинг ишимизга янгича ёндашиш, ниманидир идрок қилиш имконини берадиган бошқа бир қатор мавзулар қамраб олинган», — деб ҳисоблайди Беруний туман тиббиёт бирлашмаси бош жарроҳи, тиббиёт фанлари номзоди Бозорбой Ўразалиев. У шунингдек, бундай курсларни ҳар икки йилда ўтказишни таклиф қилди.

Ҳисобот - сифатли тиббиётни ташкил этишда ёрдам усули бўлиши мумкин. Бу тез тиббий ёрдам тизими ҳақида сўз юритилганда янада муҳим. Тез тиббий ёрдам марказлари, филиаллари, бўлинмалари кадрлари мавжудлигини, жойларга бориб тиббий ёрдам кўрсатишдаги кўрсаткичлар, шифохонага етказилганлар ва у ерларда даволанганлар, ёрдам кўрсатилган одамлар сонини таҳлил қилишда муҳим. Янада муҳимроғи — ушбу таҳлил асосида зарур хулосалар чиқариш. Мақсад — юқори сифат даражасида одамлар соғлиги ва ҳаётини муҳофаза қилиш.

«Мазкур курсда қатнашиш кўплаб статистик маълумотларни таҳлил қилишда янги билимлар берди. Мен баҳс-мунозараларда қатнашганимдан мамнунман. Конфликтология ва тиббий этикадан маълумотлар, муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари тақдим этилиши жуда қизиқ эди. Мазкур курс ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бундай

лойиҳаларни тиббиётнинг бошқа доираларида ҳам давом эттирилишини хоҳлардим», — дея таъкидлади РШТТЁИМ Фарғона филиали жарроҳлик бўлими мудири Баходир Ахроров.

«Ишончли маълумотлар асосида қарор қабул қилишда салоҳиятни ошириш» курси давомида тиббиётдаги сифат менежментлари моделлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Замондошларимизнинг юқори даражадаги тиббий хизматга эҳтиёжи муттасил ўсиб боряпти. Бу эса тиббиёт ташкилотларида жараёнлар ва хизматларни тизимли равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади. 

Бу эса тиббиёт муассасаларида стратегия ва тактикани аниқ белгилашни, мақсад ва вазифаларни аниқ ифодалашни, сиёсат ва меҳнат мотивациясини ишлаб чиқишни, тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида ҳаракат режасини ишлаб чиқишни талаб этади.

Бу ташкилотларга ўзларининг мавжуд ва энди ўзлаштириладиган хусусиятларини ишга солишдан фойда олиш имконини беради. 

«Бу циклдаги назарий маълумотлар алоҳида эслатишга лойиқ бўлиб, бу ерда ҳатто тажрибали одамлар учун ҳам жуда кенг ва фойдали маълумотлар базаси тақдим этилган. Буни тез тиббий ёрдам тизимида 15 йиллик иш тажрибасига эга бўлган ҳолда менинг ўзим таъкидлашим мумкин», — деб тажрибаси билан ўртоқлашди РШТТЁИМ Бухоро филиали 2-бўлими раҳбари Қандиёр Орзиев. 

Тиббий хизматлар сифатининг доим яхшилаб борилиши бугун ҳар қанақанги муассасанинг муваффақиятли ва натижали иши учун зарурат ҳисобланади. Бунда самарали қарорлар интуитив ҳолда эмас, ахборотлар, ишончли маълумотлар асосидаги таҳлиллардан келиб чиқиб

қабул қилиниши керак. Тренингнинг дастлабки иккита босқичидан бундай ёндашувни республика тез тиббий ёрдам тизими мутахассислари яхши тушуниши ва қўллаб-қувватлаши маълум бўлди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг