Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 25/05/2022 Миллий палата шошилинч тиббий ёрдам мутахассислари учун ўқув курслари ўтказади
Миллий палата шошилинч тиббий ёрдам мутахассислари учун ўқув курслари ўтказади

Беморга тезкор ва тўлақонли ёрдам кўрсатиш учун шошилинч (тез) тиббий ёрдам тизими ҳар доим ўз ишидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиб бориши керак. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан 2022 йил 23 майдан бошлаб тиббиётдаги мазкур таҳлил бўйича тренинг ўтказиш бошланди.

Тингловчиларнинг дастлабки гуруҳига шошилинч тиббий ёрдам хизматининг (ШТЁ) вилоят, шаҳар ва туман бўлинмаларининг 115 нафар раҳбар ва мутахассислари жалб этилди.

Миллий палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ўқув курси ўтиш ҳуқуқини танлов асосида қўлга киритди.

«Ишончли далиллар асосида қарорлар қабул қилишда салоҳиятни ошириб бориш» номли онлайн тренинг 72 соатга мўлжалланган бўлиб, бир қатор индикаторларга замонавий нормалар ва ёндашувларни ўз ичига олади. Улар, хусусан, ШТЁ кўрсатиш учун тиббий ускуналар ва транспорт воситаларидан фойдаланишнинг натижадорлигини, «тез ёрдам»ни чақиришда касалликларнинг асосий гуруҳларини, энг зарур дориларни ва ҳоказоларни таҳлил этишда ёрдам бериши керак.

«Мамлакатимиз раҳбари томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини оширишга катта эътибор қаратиляпти ва биз юртимиз ШТЁ тизимига энг яхши жаҳон тажрибаларини жалб этишга ҳиссамизни қўшишни муҳим вазифа деб биламиз», — деб таъкидлайди Миллий палата раҳбари Ровшан Изамов.

Бевосита ШТЁ тизимида ишлайдиган одамлар салоҳиятини ошириш — бу муҳим қадам. Бу «тез ёрдам»нинг қисқа вақтлар оралиғида барча дори воситалари етарли бўлган ҳолда кўзга кўринган мутахассислик бўлиши учун зарур бўлган маълумотлар таҳлили зарурлигини тушуниш имкониятини беради.

 «Ҳар қанақанги соҳада ҳам кадрлар масаласи муҳим масалалардан бири саналади, лекин тиббиётда шифокорларнинг, турли даражадаги раҳбарларнинг салоҳиятини ошириш — доимий жараён. Бу фуқароларимизни ташхислаш ва даволашда тиббий ёрдам сифатини аниқлайдиган индикаторларни жорий этиш йўли билан

жаҳон соғлиқни сақлаш тизимининг энг яхши услубларини қўллаш имконини беради», — дейди Миллий палатанинг Тошкент шаҳар худудий бўлинмаси раҳбари Эльвира Маракаева. 

Шошилинч тиббий ёрдам тизими фаолиятига бундай таҳлил амалиётини жорий этгандан сўнг бизнинг шароитимизда маълумотларни таҳлил этишга самарали ёрдам берадиган дастурий таъминотни танлаш ва ундан фойдаланиш осон бўлиб қолади. Замонавий соғлиқни сақлаш тизими одамлар саломатлигини муҳофаза қиладиган, вақти

келганда ҳаётини асраб қоладиган, шу жумладан, рақамли имкониятлардан имкон қадар кўпроқ фойдаланишга интилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг