Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 30/12/2020 Миллий палата жамоат саломатлигининг бўлажак магистрига грант ажратади
Миллий палата жамоат саломатлигининг бўлажак магистрига грант ажратади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ўзининг грантлар дастури доирасида Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университети очаётган магистратуранинг (ТХВУ) «Жамоат саломатлиги» янги дастурининг истиқболли талабаларидан бирининг ўқиш учун пулини тўлаб беради.

Жамоат саломатлиги касалликларнинг олдини олишнинг илмий ва амалий асосларини яратиш ва ривожлантиришни, мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан умрни узайтириш ва соғлиқни мустаҳкамлашни мақсад қилган. Ушбу йўналишнинг долзарблигини бугун ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди.

Public Health Leaders грант дастури ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган ва унга иқтисод фанлари доктори, профессор Санджар Джалалов хотирасига бағишлаб Миллий палата томонидан асос солинган. У 2018 йилда ўзининг THETA Collaborative (Торонто) даги муваффақиятли карьерасидан фойдаланиб Ватанида ССТБ (Соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш) услубини жорий этишга кўмаклашиш учун Канададан Ўзбекистонга қайтиб келди. Санджар Джалалов ТХВУда Жамоат саломатлиги соҳасида магистратура очишнинг муҳимлиги ғоясини илгари сурганлардан бири эди.  

Магистратуранинг дастлабки талабалари 2021 йил 25 январдан ўқишни бошлайди. Ҳозир эса номзодлардан аризалар қабул қилиш жараёни кетяпти. Бу жараён 8 январгача давом этади. Магистратурани тугатган битирувчилар Жамоат Саломатлиги фани соҳасида магистр илмий унвонига эга бўладилар.

Мазкур магистратура курси тиббиёт маълумотига ёки Соғлиқни сақлаш ҳамда жамиятшунослик тизимидаги маълумотига эга бўлганлар учун мўлжалланган.

MSc Public Health Science магистратурасининг ушбу дастури Лондондаги Вестминстер университетида муваффақиятли ўзлаштириляпти. Уни Ўзбекистонда ўтайдиган магистрантлар University of Westminister (London, UK) дан ҳам диплом оладилар. У диплом бутун дунёда, жумладан, Европа мамлакатларида, АҚШ ва бошқа мамлакатларида тан олинади.

Лондондаги Вестминстер университети тажрибасидан маълум бўлганидек, мазкур курс магистрантлари амалиётдаги шифокор, даволовчи ходим, академия соҳасида ўқитувчи, жамоат саломатлиги секторида менежер бўладими, жамоат саломатлиги соҳасида самарали мутахассислар саналади. Бундай мутахассисларга Соғлиқни сақлаш тизимининг миллий ва халқаро ташкилотларида, маҳаллий соғлиқни сақлаш департаментида, давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида талаб юқори.

Миллий палата раҳбари Ровшан Изамов «ушбу магистр курсининг инновационлигини, унинг битирувчиларига жамоат саломатлиги соҳасида ихтисослаштириш берадиган кенг имкониятларни инобатга олган ҳолда Миллий палата бир қатор мезонлар бўйича танлаб олинган истиқболли талабаларнинг бирини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Ажратилган грант унинг магистратурада ўқиш харажатларини қоплайди. Ишончим комилки, бўлажак магистрлар мамлакатимиз раҳбари ташкилотимиз олдига қўйган вазифалардан бири — Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасини бошқаришга ҳам ўзининг ҳиссасини қўшади», —деб таъкидлади.

Шуни қўшимча қиламизки, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида янги «Жамоат Саломатлиги» магистр курсининг очилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПФ-4666-сонли фармонида кўзда тутилган.    

Магистратурани ўташ учун ҳар хил тоифадаги тингловчиларга, жумладан, амалиётдаги шифокорларга имкониятлар яратиш мақсадида ўқишни кундузги шаклда (1 йил) ҳамда қисман банд бўлган ҳолда давом эттириш шароити яратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг