Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 05/01/2021 Миллий палата: ҳудудларда тиббиётнинг ўсишига эътибор қаратиб
Миллий палата: ҳудудларда тиббиётнинг ўсишига эътибор қаратиб

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Ўзбекистоннинг барча  ҳудудларидан 500 нафардан зиёд шифокорларни лапароскопия жарроҳлиги халқаро курсларида малака оширишга жалб этди. Вебинарда Туркия тиббиёт мутахассислари ўзларининг тажрибаларини тақдим этди.

Бугун лапароскопия усулини ўзлаштирган жарроҳларга талаб тобора ўсиб боряпти. Ҳар қанақанги анъанавий жарроҳлик операцияси учун танани кесиш зарур бўлса, лапароскопия учун ҳажми 1 сантиметр бўлган ковак етарли бўлди. Бу ўзининг косметик нуқтаи назардан самарасидан ташқари операция вақтининг қисқалигини, беморнинг тезроқ соғайишини ҳам таъминлайди. Албатта, бунда жарроҳнинг юқори профессионаллиги аҳамиятли.

Онлайн тренингларнинг имкониятидан келиб чиқиб, Миллий палата Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидаги ўзларининг ҳудудий бўлинмалари орқали максимал даражада мамлакатимиз ҳудудларидаги беморларда лапароскопия операциясини ўтказишга қизиққан амалиётчи шифокорларни жалб этишни мақсад қилди. Ҳар бир иштирокчига тренинг дастури, спикерлар кўтарадиган мавзулар, шунингдек, тренинг давомида намойиш этиладиган реал операциялар таҳлили имкониятлари  тақдим этилди. Ҳар бир қизиққан шифокор ўзининг иштирокини индивидуал рўйхатдан ўтказиш учун ҳавола олди. Тренингнинг спецификасидан келиб чиқиб, иштирокчилар таркибига шифокорлар, жумладан абдоминал, акушер-гинекологлар, урологлар ҳам киритилди.

Иштирокчилар сони бўйича Андижон вилояти пешқадамлик қилди. У ердан 140 нафар, Қашқадарёдан эса 100 нафар шифокорлар иштирок этди.

Амалий вебинар давомида лапароскопия жарроҳлиги имкониятлари аппендицитларда, грижада, урологик ва бошқа кўрсатмалар бўйича ўтказилди.

Шубҳасиз, ушбу тренингдан тиббиёт мутахассислари ва шунингдек, уларнинг беморлари олган энг муҳим нарса — бу профессионаллик даражасининг ўсиши ва лапароскопия жарроҳлиги соҳасида замонавий халқаро тажриба. Шунингдек, халқаро тренингнинг ўтказилиши шифокорларга касби бўйича ўқишига сарф этган соати ҳисобини юритиш имконини беради. Бу Ўзбекистонда босқичма-босқич жорий этилаётган шифокорларни лицензиялаш кредит-модуль тизимининг муҳим қисми саналади.   

Бу борада Миллий палата томонидан ушбу тренинг бир қисми бўлиб қолган  Ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинган ва амалга ошириляпти. Мазкур дастурнинг асосий йўналиши — бу мамлакатимиз вилоятларида ишлайдиган мутахассисларни профессионал ўсишнинг ҳар хил имкониятларига жалб этиш. Ўзбекистон раҳбариятининг эътибори мамлакат бўй    лаб соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий хизмат сифатининг ўсишига қаратилган. Мамлакатимизнинг барча вилояти шифокорларининг бунга фаол жавоб қайтариши ушбу йўналишнинг қанчалик талабгор эканлигидан далолатдир. Миллий палата режасида Ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш дастурини имкон қадар кўпроқ шифокорларни қамраб оладиган ҳар хил йўналишларда амалга ошириш, ва у шифокорларни илғор халқаро тажрибаларга қўшиш, уларда замонавий усулларни ўзлаштириш амалий кўникмаларини шакллантириш ҳам назарда тутилган.

Семинарда фақат тегишли рўйхатдан ўтган касбий мутахассислар иштирок этиши мумкин эди. Шу муносабат билан рўйхатдан ўтган мутахассислар нафақат қизиқиб иштирок этдилар, балки спикерлар билан битта касбий тилда сўзлашиб, фаол саволлар ҳам бердилар.

Ўзбекистондан иштирок этган ҳар бир иштирокчи Туркия томони ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасидан таркиб топган ташкилотчиларнинг сертификатини олади.

Амалий вебинарни ташкил этишда Ислом тараққиёт банки кўмагида Туркия томонидан ТИКА агентлиги, Истанбул Тиббиёт университети, Евроосиё соғлиқни сақлаш ва ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот маркази вакиллари иштирок этдилар.

Шуни қўшимча қилиш лозимки, халқаро тренингда Ўзбекистон шифокорларидан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон вакиллари ҳам иштирок этдилар. Жами, 1 минг 300 нафар соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари билимларини оширишга муваффақ бўлди. Бунда сон жиҳатидан Ўзбекистон пешқадамлик қилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг