Валюта курслари 27/08/2025
$1 – 12354.65
UZS – 0.4%
€1 – 14384.52
UZS – -0.03%
₽1 – 153.93
UZS – 0.9%
Қидириш
Ўзбекистон 27/08/2025 Миграция агентлиги Жанубий Кореяга ишга юбориш жараёнида коррупция ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Миграция агентлиги Жанубий Кореяга ишга юбориш жараёнида коррупция ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга ишга йўналтириш жараёнидаги коррупция схемалари ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Бундан аввал Давлат хавфсизлик хизмати айрим Миграция агентлиги ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди. Улар пул эвазига фуқароларни Кореяга чиқиб кетишини ташкил этгани айтилади.

Агентлик расмий изоҳида таъкидланишича, фуқароларни Жанубий Кореяга юбориш билан шуғулланган кадрлар таркиби тўлиқ янгиланган, шу жумладан Сеулдаги ваколатхона ходимлари ҳам алмаштирилган.

"Агентлик ходимлари орасида ўз касбига хиёнат қилган, фуқароларнинг ишончи ва ҳақ-ҳуқуқларини суиистеъмол қилган шахсларнинг ҳаракатлари кескин қораланади." — дейилади хабарда.

Шунингдек, агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ–162-сонли Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги қайта ташкил этилгандан сўнг, бугунги кунгача Кореяга E–9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказилмаганини эслатиб ўтди.

Миграция агентлиги фуқаролардан фаолияти билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар ёки қоидабузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Миграция агентлигининг Комплаенс хизматига дарҳол, 71–202–44–11 телефон орқали ёки 12-82 қисқа рақам орқали мурожаат қилишингизни сўради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг