Валюта курслари 03/07/2025
$1 – 12591.71
UZS – -0.67%
€1 – 14821.70
UZS – -1.03%
₽1 – 160.18
UZS – -0.85%
Қидириш
Ўзбекистон 03/07/2025 Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Словакия меҳнат бозорини ўрганди

Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Словакия меҳнат бозорини ўрганди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги ишчи гуруҳи Словакияда меҳнат бозори имкониятларини ўрганиб, иш берувчи ташкилотлар билан кенг кўламли учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда асосан автомобилсозлик, логистика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Ўзбекистон фуқароларини меҳнат фаолиятига жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Словакиялик иш берувчилар томонидан муносиб маош ва яхши иш шароитлари таклиф этилмоқда.

Жумладан:

Крушовце шаҳридаги етакчи автомобилсозлик корхоналари ишлаб чиқариш линияси операторлари ва карачиларни ишга жалб қилишни режалаштирган.

Тирана шаҳридаги йирик автомобилсозлик заводи ҳам жорий йилнинг тўртинчи чорагида карачилар учун танловлар ташкил этмоқчи. Бугунги кунда 120 нафар ўзбекистонлик мутахассислар бу компанияда фаолият олиб бормоқда.

Братислава шаҳридаги рекрутинг агентликлари жорий йилида автомобилсозлик, қурилиш, кран операторлиги соҳаларидаги ишларга ҳамбртларимизни жалб қилишга тайёр.

Санец ва Бардеёв шаҳарларидаги йирик логистика компаниялари ҳайдовчиларни қабул қиляпти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг