МҲТИ мутахассислари Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
МҲТИ мутахассислари Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 16 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Нархларнинг энг юқори пасайиши карам (-59,4 фоиз), помидор (-51,7 фоиз) ва бодринг (-51,7 фоиз) маҳсулотларида қайд этилди.

2 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: товуқ гўшти (филе) ва сут.

3 номдаги маҳсулот нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Картошка нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

*таҳлил 2-май ва 13-июн кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг