Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 25/04/2017 Меҳнат вазирлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Меҳнат вазирлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А.Абдуҳакимовнинг Халқаро муносабатлар ташкилоти (IRO) Президенти жаноб Нориаки Суга раҳбарлигидаги Япония делегацияси учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар 2017 йил 1 ноябрда кучга кирувчи янги “Чет эл фуқаролари учун техник малака ошириш дастурини тегишлича амалга ошириш тўғрисида ва чет эл техник малака оширувчиларни ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги Қонун”га мувофиқ Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги техник малака оширувчи фуқароларни Японияга юбориш бўйича янги ҳукуматлараро келишув лойиҳасини муҳокама қилишди.

Суҳбат давомида Меҳнат вазири А.Абдухакимов Ўзбекистон ва Япония давлати ўртасида ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилганлиги ва икки мамлакат ўртасида катта боғлиқликлар мавжудлигини қайд этди. Хусусан, менталитетларимиз, маданий-маърифий қадриятларимиздаги ўхшашликлар, шунингдек, фуқароларимизнинг билим ва кўникмаларини оширишга бўлган хохишларидир.

Меҳнат вазири меҳмонларни Ўзбекистонда текстиль саноат хусусан пиллачилик, пластик саноати, металлургия, маиший техника, ахборот технологиялари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш жараёнлари билан тўлиқ таништирди. Ўзбек томонb фуқароларни Япониянинг шу каби соҳаларида техник малака оширишларидан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида жаноб Нориаки Суга илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди ва техник малака оширувчиларни танлаб олишнинг механизмлари ва талаблари, бу соҳада масъул бўлган ташкилотни қайта ташкил қилиниши ҳамда Япониянинг меҳнат бозоридаги мавжуд талаблар тўғрисида маълумот берди.

Учрашув якунида томонлар техник малака оширувчи фуқароларни Японияга жўнатиш бўйича ҳукуматлараро келишувни қисқа муддатларда мувофиқлаштириш ва тасдиқлашга келишиб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг