Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 06/10/2016 Меҳнат вазирлигида KOICA президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Меҳнат вазирлигида KOICA президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Шик раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон меҳнат вазири А.Абдуҳакимов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилганини таъкидлаб, икки давлатнинг стратегик шериклиги, мамлакатларимиз ҳамкорлигининг юксак даражада ривожланишида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс бўлганини алоҳида таъкидлади, деб хабар беради ЎзА.

Иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва KOICA ҳамкорлигида “Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрланмоқда. Бу йўналишда 2012 йилда Тошкент шаҳрида касб таълими маркази иш бошлаган. Ўтган даврда мазкур марказда икки мингдан зиёд ёшлар таълим олди ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминланди.

Жорий йилда Самарқанд шаҳрида ҳам ҳамкорликда касб таълими маркази очилди.

KOICA ва Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида Урганч, Шаҳрисабз ва Қўқон шаҳарларида ҳам ўқув марказлари очилиши режалаштирилган.

Тадбирда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги делегацияси мамлакатимизнинг бир қатор вазирлик ва идораларида ҳам музокаралар ўтказди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг