Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 21/10/2021 «МДҲ мамлакатлари 2- Ислом Банкчилиги ва Молияси Форуми» бугун ўз ишини бошлади
«МДҲ мамлакатлари 2- Ислом Банкчилиги ва Молияси Форуми» бугун ўз ишини бошлади

Ўзбекистонда МДҲнинг иккинчи ислом банки ва молия форуми бўлиб ўтмоқда. У молиявий-иқтисодий ечимларга аниқ йўлларни очадиган инновацион стратегияларни ўрганиш ва муҳокама қилиш учун ажойиб майдон бўлди. Мазкур форум хусусий секторни ривожлантириш бўйича кўп томонлама ҳамкор Ислом корпорацияси (ICD)билан ҳамкорлигида ташкил қилинди. Маълумот учун айтадиган бўлсак, мазкур коорпарация ислом молия инситутларининг етакчиларидан биридир. Тадбир Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва Ўзбекистон лизинг ассоциацияси кўмагида ўтказилмоқда. Ушбу тадбирнинг технологик ҳомийси — Codebase Technologies. Apex Insurance LLC, Islamic Finance и Takaful Associationлар кумуш ҳомийларидир. Шунингдек кўргазма ҳомийлари — Caiz Holding, Uzcard и FinExtra.

Нуфузли тадбирда Яқин Шарқ, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон каби дунёнинг 20 дан ортиқ давлати иштирок этмоқда. Қайд этиш керакки, Қозоғистон ва Қирғизистон бу концепцияда яхши ривожланган, Ўзбекистон ва Тожикистон эса аста-секин, лекин барқарор ривожланмоқда. Форумнинг мавзуси — МДҲ мамлакатлари Ислом молия бозорининг фойдаланилмаган имкониятларини ўрганиш ва сўнгги тенденцияларни қабул қилиш, муаммоларни ҳал қилиш ва Марказий Осиё Ислом молия саноатининг янги имкониятларини кашф этишдир.

Форум Ислом Молияси, Молиявий инклюзия, Такафул ва Сукук (Исломий облигациялар)нинг Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари каби турли мавзуларни қамраб олади. Жаҳон инқирозидан кейин жаҳон иқтисодиётига иккинчи салбий таъсир-Cовид-19 пандемияси ва унинг оқибатлари бўлди. Умумий иқтисодий таназзул билан бир қаторда, ислом молия тизими ҳам ўзининг салбий таъсиридан узоқ эмас. Тадбирда камчиликлар исломий молиялаштириш соҳаси раҳбарлари томонидан муҳокама қилинади.

МДҲ минтақаси ислом банки ва молия саноати учун муҳим салоҳиятга эга, лекин ҳали ишлатилмаган. Форумнинг асосий вазифалари Марказий Осиёнинг исломий молиявий инфратузилмасидаги муҳим ўзгаришларни ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ислом молия саноатининг халқаро молия бозори билан алоқаларини яхшилашни ўз ичига олади. Муҳаммад Зубаир Муғал, БААнинг АлҲуда CИБE бош ижрочи директори — БАА ўз фикрини билдириб, Исломий молиялаштириш МДҲ мамлакатларида энг тез ривожланаётган ҳудуд, исломий молиялаштириш нафақат мусулмон мамлакатларида, балки кўплаб мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам фойда кўраётганини айтди.  Тадбирда ислом молияси соҳасининг етакчи мутахассислари маъруза қилишади.

«AlHuda» Ислом Банкчилиги ва Иқтисодиёти Маркази 15 йилдан бери Ислом банкчилиги ва молиясини тарғиб этиб келмоқда.  Хорижий ташкилотнинг асосий мақсади фоизсиз банк хизматларини кўрсатишдир. Ҳозирда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларнинг етакчилар сафида айнан ушбу марказда таълим олган битирувчилар иш олиб бормоқда.

— Пойтахтимизда ташкил этилаётган форум ҳамда икки кунлик тренинг машғулотларида халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирок этмоқда, — дейди Ўзбекистон банклари Ассоциацияси матбуот котиби Ҳадия Абдуллаева. — Ундан кўзланган асосий мақсад, МДҲ мамлакатларидаги иқтисодий бозорни ўрганиш, минтақадаги исломий банкчилик ва молия соҳасидаги тенденциялар, имкониятлар ва қийинчиликларни таҳлил этишдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг