Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2019 йил май ойида қўшимча йўловчи поездлари ҳаракатини жорий этмоқда.
Булар:
1) 1, 2, 8, 9, 15, 16, 29, 30 май кунлари «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида 764/763-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездида жами 8 та рейс;
2) 6 май куни 008/007-сонли «Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент» йўналиши бўйича 1 та рейс;
3) 7, 14, 21, 28 май кунлари «Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишида 010/009-сонли Шарқ тезюрар электропоездида 4 та рейс амалга оширилади.
Манба: «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Ахборот-таҳлилий медиа маркази