Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 02/03/2019 Машаққатларга тўла машғулот: Ўзбекистон ҳарбийлари тоғда қатор мураккаб машқларни бажарди
Машаққатларга тўла машғулот: Ўзбекистон ҳарбийлари тоғда қатор мураккаб машқларни бажарди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ўқув машқлари марказида навбатдаги 45 кунлик ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилди. Йиғиннинг 70—80 фоизи амалий машғулотлардан иборат бўлиб, ўта мураккаб машқлар реал вазиятларга яқинлаштирилган ҳолда олиб борилди.

Об-ҳаво инжиқликлари Угом–чотқол тоғ тизмасида ўтказилган амалий машқларга янаям ноқулай ҳолатларни келтирди. Кундузи ҳарорат 4—6 даража совуқ, тунгги пайтларда эса 20 градусгача пасайди. Ана шундай об-ҳаво шароити, бунинг устига тиззадан ошадиган қорда ҳаракатланиш ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини текшириш учун жиддий синовга айланди.

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчилар чангʻи ва отиш тайёргарлиги, тоғли ҳудудда дарё, жарлик, қоялар ва шу каби тўсиқлардан ошиб ўтишда бир қатор усул ва услублардан фойдаланишди. Йиғин давомида улар табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқини бажарди.

Денгиз сатҳидан 2500—3000 метр баланликдаги тоғ чўққиларида шартли қуролланган жангарилар гуруҳини аниқлаш ва йўқ қилиш мавзусида тактик ўқувлари ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу машғулотлар бўлинмалар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ўта мураккаб вазиятларда яшовчанлик кўникмалари ҳамда жанговар шайлигини мунтазам ошириб боришга хизмат қилади.

Манба: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг