Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 10/11/2024 «Masdar» компанияси лойиҳаларига маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш муҳокама қилинди

«Masdar» компанияси лойиҳаларига маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Яшил энергия манбалари технологияларини юртимизда жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда дунёнинг «Masdar», «Acwa Power» каби етакчи хорижий компанияларининг инвестицион лойиҳалари доирасида қуёш панеллари, шамол генераторлари станциялари ишга туширилиши режалаштирилган.

Ушбу турдаги станцияларни юртимизда қуриш ишларига «Masdar» компанияси ҳам жалб қилинган. Куни кеча «O‘zeltexsanoat» уюшмасида ушбу компания вакили билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда республикамизда шамол, қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш тизимлари қурилишларига маҳаллий электротехника саноати корхоналари томонидан маҳсулотлар етказиб бериш муҳокама қилинди.

Шунингдек, хорижий компания лойиҳаларини амалга оширишда уюшма мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2030-йилгача яшил электр станцияларининг умумий қувватини 27 Гигаваттга етказиш вазифаси қўйилган.

Умуман юртимизда амалга ошириладиган яшил энергетика лойиҳалари учун $ 500 млн долларлик кабел-сим маҳсулотларига эҳтиёж борлиги айтилган.

Уюшма бу каби кўрсатмалардан келиб чиққан ҳолда «Masdar», «Acwa Power» ва бошқа шу каби компаниялар билан кооператция алоқаларини ривожлантиришда давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг