Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 14/10/2016 Марказий сайлов комиссиясида
Марказий сайлов комиссиясида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Видеоконцеренцалоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш масалаларига бағишланган тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори ташкилий савияда ўтказишда участка сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланади. Шу боис Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиялари ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ҳамда уларнинг сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган семинар-тренинглар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тадбирлар республика онлайн семинар-тренинги, шунингдек, участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида ҳудудий семинар-тренинглар шаклида ўтказилиши мўлжалланган. Бунда участка сайлов комиссиялари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш ва унга ўзгартишлар киритиш, муддатидан олдин овоз беришни ҳамда сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, кузатувчилар институти аҳамияти, оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашдаги роли сингари муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кўриб чиқилган барча масалалар бўйича Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг