Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Марказий Осиё давлатлари Болалар омбудсманлари Декларацияси имзоланди

Марказий Осиё давлатлари Болалар омбудсманлари Декларацияси имзоланди

Марказий Осиё давлатлари Болалар омбудсманлари Декларацияси имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилган 2 кунлик халқаро форум давомида бола манфаатларига оид турли долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, одил судловда болалар имкониятларини таъминлаш, болаларни зарарли ахборот ва таҳдидлардан холи қилиш ҳамда болаларнинг ва дўстона ҳимоя механизмлари билан таъминлаш юзасидан Марказий Осиё давлатлари ҳамда Хорватия Финляндия, Норвегия тажрибаси, шунингдек Европа Болалар омбудсмани тармоғи фаолияти ҳамда мазкур халқаро тузилма билан конструктив тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Форум якунида Марказий Осиё давлатлари Болалар омбудсманларининг ягона минтақавий платформасини йўлга қўйиш юзасидан ўзаро келишилди.

Айтиш жоиз, Марказий Осиё минтақаси нафақат географик ягона, балки умумий тарихий-маданий жипс ришталар билан боғланган халқлардан ташкил топган макон - ҳар бири туб миллий ўзлигига эга мустақил мамлакатлар минтақасидир.

Шу нуқтаи назардан платформа бола ҳуқуқларига оид умумий минтақавий муаммоларга ечим топиш йўлида саъи-ҳаракатларни бирлаштирувчи конструктив мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.

Марказий Осиё давлатлари Болалар омбудсманлари институтларининг салоҳиятини янада ошириш мақсадида форумнинг якуний ҳужжати - Декларацияси имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг