Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расман баёнот берадики, қонунчиликка мувофиқ мижоз банк ҳисобрақамидаги пул маблағларини ўз хоҳишига кўра бошқаради.
Жисмоний шахслар ўз мулкида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган, ўтказилган ёки жўнатилган, Ўзбекистон Республикасида олинган ёки сотиб олинган валюта бойликларига эга бўлишга ва валюта бойликларидан мустақил равишда фойдаланишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги пайтда ва бундан кейин ҳам халқаро пул ўтказмалари бўйича операциялар қонунчиликка ва халқаро нормаларга қатъий мувофиқ амалга оширилади, яъни пул ўтказмалари қайси валютада ўтказилган бўлса, худди шу валютада ҳеч қандай чекловларсиз берилади.