Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кейинги йиллардаги саъй-ҳаракатлари натижасида Марказий Осиёда энг кўп аҳолига эга бўлган давлат учун бир нечта хорижий ОАВ веб-сайтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари ташкилотларига қўйилган тўсиқ олиб ташланди”, - дейилади Bloomberg нашри баёнотида.
“Ушбу ҳаракат Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир томонидан кўтарилган эди”, - деб қўшимча қилинади хабарда дейди ЎзА.
Алоҳида таъкидланишича, Дезир ўз твиттерида ушбу қарорни катта мамнуният билан қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов фейсбукдаги саҳифасида:
“Бугундан эътиборан “Voice of America”, “Amerika ovozi”, “BBC Uzbek”, “Deutsche Welle”, “Amnesty International”, “Human Rights Watch”, “Reporters sans frontieres”, “Eurasianet.org”, “AsiaTerra”, “Fergana Agency”, “Centre1”, “Uzmetronom” каби веб-ресурслар ва бошқа хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади”, - деган баёнот билан чиққан эди.