Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2019 Мамлакатимиз Халқаро лойиҳа бошқаруви уюшмасига аъзо бўлди
Мамлакатимиз Халқаро лойиҳа бошқаруви уюшмасига аъзо бўлди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон лойиҳа бошқаруви уюшмаси (UPMA) Халқаро лойиҳа бошқаруви уюшмасининг аъзоси бўлди. Бу лойиҳа бошқаруви бўйича ўзбекистонлик мутахассисларга халқаро даражада сертификатлар бериш имкониятини яратади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон лойиҳа бошқаруви уюшмаси томонидан бериладиган сертификатлар бутун дунё бўйича ҳақиқий деб ҳисобланади.

«Ўзбекистон лойиҳа бошқаруви уюшмаси ўз тақдимотида биз учун Ўзбекистоннинг беқиёс потенциалини очиб берди. Мамлакатда кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй беряпти ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиеёв томонидан давлат лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳа бошқаруви тизими жорий этилишининг қўллаб-қувватланаётгани мамлакат иқтисодиёти жадал суръатлар билан ўсишини таъминлайди», - дея таъкидлаган IPMA президенти Хесус Мартинес Альмела.

Халқаро лойиҳа бошқаруви уюшмаси (International Project Management Association, IPMA) – 1965 йилда Цюрих шаҳрида (Швейцария) ташкил топган нотижорат профессионал уюшма ҳисобланади ва у бутун дунё бўйича лойиҳа бошқаруви соҳасида (Project Management) мутахассисларни бирлаштиради.

IPMA’нинг асосий мақсади бутун дунё миқёсида яратиш ва барпо этишга қаратилган фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича мутахассислар, лойиҳа гуруҳлар ва ташкилотлар вакилларининг лойиҳа бошқаруви бўйича қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳам ҳисобланади.

1995 йилдан бошлаб IPMA лойиҳа бошқаруви соҳасидаги мутахассисларни сертификатлаштириш бўйича ўзининг 4 поғонали тизимини ривожлантириб келяпти. Бугунги кунда IPMA барча минтақалардаги лойиҳа бошқаруви бўйича 70дан кўпроқ миллий уюшмаларни бирлаштиради.

Ўзбекистон лойиҳа бошқаруви уюшмаси (Uzbekistan Project Management Association - UPMA) Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби ва Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази томонидан 2019 йилнинг январь ойида ташкил этилган.

UPMA’нинг миссияси Ўзбекистонда лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун профессионал муҳит яратиш ва лойиҳа бошқаруви соҳасида юқори даражали мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг