2021 йил 5 октябрь куни Тошкентда «Ўзбекистон: беш йил ичидаги жадал ислоҳотлар» халқаро анжумани уз ишини бошлади. “Ҳаракатлар стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли Сенати ва Адлия Вазирлиги ташкил қилган анжуманда ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари амалга оширилган ислоҳотлар натижалари бўйича ҳисобот маърузаларини билан чиқишди, фуқаролик жамият вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертларнинг баҳолари ва фикрлари тингланди.
Анжуман халқаро мулоқот платформасига айланиб иштирокчиларга нафақат Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларнинг натижалари билан танишишга, балки мамлакатдаги ислоҳотларни давом эттириш учун чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнида инобатга олинадиган ўз баҳо ва тавсияларни тақдим қилишга имконият берди
«2017-2021 йиллар учун Ўзбекистон Республикасининг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» давлатимизда сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича стратегик ҳужжатига айланди. Жорий йил эса ушбу стратегияни амалга оширишнинг якуний даври ҳисобланади. Ривожланиш стратегиясининг устувор йўналишларига қуйидагилар киритилган:
-давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш;
-қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
-иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш;
-ижтимоий соҳани ривожлантириш;
-хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат юритиш.
“Ҳаракатлар стратегияси” Маркази анжуманга нафақат Парламент ва Ҳукумат, Вазирликлар ва идораларнинг вакилларини, балки унда онлайн тарзда иштирок этган халқаро экспертлар ҳам.
Анжуманда қутлов нутқлари билан Олий Мажлис Сенатининг Раиси Танзила Норбоева; Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров; БМТ нинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси жаноб Ю Ю, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Адлия вазири Русланбек Давлетов сўзга чиққанлар.
Халқаро маърузачилар ичида Европа Иттифоқи Делегациясининг бошлиғи Шарлотта Адриан, Европа Кенгашининг Венеция комиссиясининг вице-президенти Филип Димитров, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонасининг раҳбари Алкис Дракинос ва JICA ваколатхонасининг раҳбари Сугуру Миядзаки, ЕХҲТнинг лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Ханс-Ульрих Им ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Анжуман давомида «Ривожланиш стратегияси» Марказининг ижроия директори Элдор Туляков Reforms.uz электрон платформасини – барча жорий қилинган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақидаги маълумотни содда ва оммабоп кўринишда ўз ичига оладиган ягона электрон базани – тақдим қилди. Платформани яратиш жараёнида, «Ривожланиш стратегияси» Маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг (СМТИ) мутахассислари ниҳоятда катта маълумот ҳажмини – ҳам давлат органларининг расмий рақамларини ва статистикасини, ҳам халқаро ташкилотларнинг ҳисоботларини, хорижий экспертлар ва фуқаролик жамиятининг баҳолашларини – ўрганиб чиқди. Эндиликда давлатимизнинг исталган фуқароси уни қизиқтирувчи муайян мавзу бўйича ислоҳотларнинг натижаси билан танишиб чиқиши мумкин, платформадаги барча рақамлар эса таққосланувчи шаклда келтирилган: 1991 йилдан 2016 йилгача ва 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган вақт даврлари учун берилган.
«Ушбу платформада 2017—2020 йиллар учун Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳоталринг асосий натижалари акс эттирилган, ҳамда уларнинг халқаро экспертлар томонидан баҳоланиши берилган. 70 дан ортиқ вазирликлар ва идоралар ўз масъулият соҳалари бўйича статистик маълумот берган. Бизнинг олдимизда эришилган натижаларни содда ва тушунарли усулда кўрсатиш вазифаси турган эди. Статистика, қуруқ рақамлар, муракаб диаграммалар ва графикларнинг мураккаб тилини ҳар бир кишига – касб устасига ҳам, хорижий экспертга ҳам, оддий фуқарога ҳам тушунарли ва содда равишда изоҳлаш. Минглаб тақдим этилган ҳужжатлардан биз 400 та асосий кўрсаткичларни танлаб олдик ва уларни қулай, тушунарли қиёсий форматда акс эттирдик. Энди Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бу натижалар билан шахсан танишиши, ҳамда жорий этилган ташаббусларнинг ёриб ўтиш даражасини баҳолаши мумкин. Reforms.uz – бу беш йиллик ислоҳотларнинг рақамларда, фактлар ва фикрларда кўриниши», – деб изоҳ берди Элдор Туляков.
2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналиши бўйича ислоҳотларнинг асосий натижалари:
«Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш» йўналиши
Давлат аппарати фаолияти самарадорлигини оширишга мўлжалланган Маъмурий ислоҳот бошланиб давом этмоқда. 110 та самарасиз идоралараро органлар бартараф этилган, 10 та янги вазирликлар ва идоралар тузилган, 6 та давлат функцияси хусусий секторга ўтказилган.
Давлат ва жамиятни ишларини юритишда Парламент роли кучайтирилди. Ҳукумат соати институти жорий этилди, Олий Мажлис палаталари мунтазам равишда соғлиқ сақлаш вазири, ташқи ишлар вазири, ички ишлар вазири, адлия вазири ва ҳукуматнинг бошқа аъзоларининг ҳисоботларини тинглашади. 2019 йилда Ҳукуматнинг Давлат дастури амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар йил чорагида эшитиш амалиёти жорий қилинди.
2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда халқ қабулхоналари ва Президентнинг виртуал қабулхоналари ишламоқда, улар аҳоли билан бевосита мулоқотни, тезкор жавоб беришни ва жойларда муаммолар ҳал этилишини таъминлайди. 2017 йилдан 2020 йилгача улар орқали 10,1 млн. мурожаатлар ўтди.
Бюрократияга қарши курашиш натижасида давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатлар сони 2 баробарга (167 дан 79 гача) қисқарди. 4 йил ичида «Ягона дарча» тамойили асосида тақдим этиладиган хизматлар сони 10 баробарга (16 дан 157 гача) ошди.
«Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш» йўналиши
2017-2020 йилларда суд ҳокимияти мустақиллигининг кучайиши юз берган. 2018 йилда давлат органларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш учун маъмурий судлар тузилган. Улар 2019-2020 йилларда 31,3 минг аризани кўриб чиқиб, улардан деярли 70% (21,2 минг) аризани қондирган, шу жумладан ҳокимларнинг 2,6 мингта қарори ноқонуний деб эътироф этилган.
Бизнес-омбудсменлар институтининг пайдо бўлиши тадбиркорлар ҳимояланишини кучайтирди. 2017-2020 йилларда бизнес-омбудсменларга 13,4 минг ариза келиб тушди, бунинг натижасида:
930 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка, 1513 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди,
1034 та давлат ва назорат органларининг ноқонуний қарори бекор қилинди,
судлар орқали тадбиркорлик субъектлари фойдасига 95,1 млрд сўм ундирилди.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар ўтказилди: «прописка» тизими қайта кўриб чиқилди, зўравонликдан зарар кўрган аёллар учун 197 реабилитация маркази тузилди, уларга «ҳимоя ордери» берилиши тартиби киритилди (2019 йилдан бошлаб 8,4 мингдан ортиқ ордер берилган), фуқаролика эга бўлиш тартиби амаллари соддалаштирилган. Чегараларда «яшил» ва «қизил» йўлаклар тизими жорий этилган.
Ўтказилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон биринчи марта БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилинган.
«Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш» йўналиши
2017-2020 йилларда республиканинг ташқи савдо айланмаси 1,4 баробарга ўсди, инфляция даражаси 18,8% дан 11,1% гача пасайди, олтин-валюта резервлари $26,4 млрд дан $34,9 млрд гача ошди.
Ўтказилган ислоҳотлар давомида кўпчилик солиқлар ставкалари камайди: ягона ижтимоий тўлов – кичик корхоналар учун 15% ва йирик корхоналар учун 25% дан 12% гача, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи – 22,5% дан (максимал ставка) 12% гача, ҚҚС – 20% дан 15% гача, фойда солиғи – 14% дан 12% гача, юридик шахсларнинг мулк солиғи – 5% дан 2% гача. Шунингдек, давлат фондларига ажратмалар ва суғурта бадаллари бекор қилинди, солиқ текширувларининг турлари эса 13 дан 4 гача камайди.
2017 йилда нақд пул маблағлари айланмаси бўйича чекловлар бекор қилинди ва банкоматларда пул олиш имкони пайдо бўлди. 2020 йилда пластик карталарнинг эгалари банкоматлар орқали 62,2 трлн. сўм ечиб олганлар.
Валюта бозорини либераллаштириш амалга оширилди: хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Натижада аҳоли томонидан сотиб олинган валютанинг ҳажми 15 баробарга ошди (2016 йилда $273 млн дан 2020 йилда $4,1 млрд гача). Бунда бозор (норасмий) валюта курсининг ўртача йиллик қадрсизланиши 1998-2016 йилларда 24,4%, 2017-2020 йилларда эса – 10.4% ни ташкил қилди.
Ўзбекистон барча экспорт қилинадиган товарлар ва хизматлар бўйича божхона божларини бекор қилди, экспорт ва лицензиялаш тартиби амалларини соддалаштирди, 60% импорт қилинувчи товарлар учун божхона божларининг «нолли» ставкаларини белгилади ва импорт божхона божлари ставкаларини 6,45% гача камайтирди.
Ислоҳотлар натижасида кичик бизнес сектори сезиларли даражада ўсди: 2016 йилда республикада 27 минг, 2020 йилда эса – 93 минг кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди.
«Ижтимоий соҳани ривожлантириш» йўналиши
Ушбу ўтган давр мобайнида аҳолининг турмуш даражаси ортиши қайд этилган. Ўртача ойлик иш ҳақи 2016 йилда 1,3 млн. сўмдан 2020 йилда 2,6 млн. сўмгача ошди. Шу давр ичида аҳоли жон бошига жами даромад эса 5,8 млн. сўмдан 11,7 млн. сўмгача ўсди.
Соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкамлаш давом этмоқда: бюджетдан ушбу соҳа учун ажратиладиган маблағлар 2,1 баробарга оширилди, тиббий муассасаларнинг моддий-техник базаси 7,5 трлн. сўм миқдорида мустаҳкамланди.
2017-2020 йилларда Ўзбекистон дори-дармонлар ва тиббий мақсадли буюмлар учун 1618 млрд. сўм ажратди (1991-2016 йилларда 227 млрд. сўм бўлган). Улардан 61,6 млрд. сўм қисми онкологик касалликларни даволаш учун дориларга (1991-2016 йилларда 8,3 млрд. сўм), 217,4 млрд. сўм – гематология ва онкогематология учун дориларга (1991-2016 йилларда 2,8 млрд. сўм) йўналтирилган.
Халқ таълими тизимида ислоҳотлар натижасида 2017-2020 йилларда 328 та янги мактаблар барпо этилди ва 11-йиллик мажбурий мактаб таълими тикланди.
Мактабгача таълим тизимида катта ўзгарнишлар юз берди. 2016 йилда 5,2 минг болалар боғчалари фаолият юритган бўлса, 2020 йида улар 18,3 мингга етди (шу жумладан давлат боғчалари сони 5 мингдан 6,2 минггача ошди). Болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши даражаси 2020 йилда 61% га етди, 2016 йилда эса 27,7% бўлган эди.
Педагог ва тиббий ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиёти бартараф этилди. 2019 йилдан бошлаб ишлаётган нафақахўрларга пенсиялар 100% миқдорида тўлана бошлади.
Ўзбекистонда қамбағалликни қисқартириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда: қамбағаллик даражаси 2000 йилдаги 28% дан 2020 йилда 11% гача қисқарди. Кам таъминланган оилалар болалар боғчалари учун тўловлардан озод этилган, кам таъминланган оилаларнинг болалари бўлган мактаб ўқувчилари мавсумий кийим билан таъминланади. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» рўйхатларига киритилган фуқаролар касбий таълим, ишга жойлаштириш ва молиявий ёрдам шаклидаги давлат кўмагини олади.
«Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш» йўналиши
Ўзбекистон биринчи марта диний масалалар бўйича «алоҳида хавотир уйғотувчи» давлатлар рўйхатидан чиқариб ташланди, юртимизнинг қўшни давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари мустаҳкамланди, чегаралар ҳамда сув-энергетик ресурслардан фойдаланишга оид масалалар тартибга солинди.
Ҳозир Ўзбекистонда 86 та давлат фуқаролари учун визасиз режим амал қилади (2016 йилда у 9 та давлат учун амал қилар эди), республикамиз халқаро рейтингларда бир нечта позицияга юқорироқ кўтарилди.
Юртимизнинг мудофаа салоҳияти мустаҳкамланди: контракт асосидаги ҳарбий хизматчиларнинг улуши 68% гача ўсди (2016 йилда 37%), қўшинларнинг замонавий қурол-яроғ билан жиҳозланиши даражаси 5 баробарга ошди.