Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/03/2019 Малайзия Ислом илмий университети (USIM) билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Малайзия Ислом илмий университети (USIM) билан ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019-йилнинг 4-март куни Малайзия Ислом илмий университети (USIM) раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

1998-йилда асос солинган давлат олий таълим муассасаси USIMда 32 йўналишда таълим берилади. Бугунги кунда у ерда 15 минг атрофида талаба таҳсил олади.

Учрашув чоғида USIM ва мамлакатимиз таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ҳамда бу каби ҳамкорликнинг самарадорлиги алоҳида таъкидланди. Сўнгги ярим йил ичида USIM билан Урганч давлат университети ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўртасида тадқиқотларни биргаликда ўтказиш соҳасида, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, студентларни алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шерикчилик битимлари имзоланди. Малайзия университети Ўзбекистон Миллий университети ва Бухоро давлат университети билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Натижада жорий йил январ ойида Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида ва Урганч давлат университетида Ислом илмий университети етакчи профессорларининг ислом ҳуқуқи ва банкинги, туризм, менежмент, АКТ ва бошқа йўналишлар бўйича лексиялари ташкил этилди.

Олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва “виситинг профессорс” шаклидаги амалиётни давом эттириш мақсадида университетнинг инженерия ва қурилиш факултети деканини Тошкент архитектура-қурилиш институтида мустаҳкам архитектура мавзусида лексиялар курсини ўтказиши учун 2019-йил 27-мартдан 11-апрелгача Ўзбекистонга юбориш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг