Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 19/01/2022 Мактабгача таълим тизимида аутсорсинг хизматлари кенгаймоқда
Мактабгача таълим тизимида аутсорсинг хизматлари кенгаймоқда

Хабарингиз бор, ҳозирда давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида 471 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг хизмати фаолияти йўлга қўйилган бўлса, шундан 226 тасига аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун очиқ танлов ўтказилди (танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида он-лайн тарзида тадбиркорлар иштирокида, очиқ танлов асосида ўтказилди).

Ушбу кўрсаткич умумий ҳисобда 48 фоизни ташкил этади. Тошкент шаҳридаги ДМТТларда 119 523 нафар болалар тарбияланади. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, 61 785 нафар болага аутсорсинг хизмати кўрсатилган.

Ушбу кўрсаткич фоиз ҳисобида 51,7 фоизни ташкил этади. Қайд этиш жоизки, очиқ танлов асосида 24 та корхонадан 10 таси 226 та ДМТТга аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун танлаб олинган. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг