Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 03/02/2024 Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2024 йил давомида амалга ошириладиган устувор вазифалар
Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2024 йил давомида амалга ошириладиган устувор вазифалар

Бугунги кунида вилоятда жами 4 109 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Шундан, 762 таси давлат ва 3 347 таси нодавлат (62 та нодавлат (хусусий), 132 та давлат-хусусий шериклик асосида ва 3 153 та оилавий шаклда) ва 1 та ташкилотга қарашли МТТларни ташкил этмоқда.

2017 йилнинг охиридан бошлаб мактабгача таълим тизимида янги туб ислоҳотлар амалга оширилиши, шу жумладан МТТларини янгидан
қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш шунингдек, давлат-хусусий шериклик тизимини жорий этилиши натижасида 3-7 ёшдаги болаларни қамраб олиш даражаси кескин кўтарилди.

Хусусан, 2017 йилда вилоят буйича жами 564 та МТТга 63 621 нафар бола (3-7 ёшдаги болаларнинг 20,9 фоизи) қамраб олинган бўлса, 2024 йилга келиб, 4 109 та МТТга 254 476 нафар бола (70,6 фоиз) қамраб олинди.

МТТлар сони таҳлил қилинганда, вилоятда 203 та давлат, 54 та хусусий, 132 та давлат-хусусий шериклик ва 3 153 та оилавий болалар боғчалари жами 3 545 та (ўсиш 7,3 баравар) ташкил этилган, 190 855 нафар (49,7 фоиз) болага МТТга қамраб олиш кўрсаткичи ошган.

Шунингдек мактабгача таълимга қамровни ошириш борасида МТТ тармоғини кенгайтиришда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш натижасида вилоятда 12 060 ўринга эга 132 та нодавлат МТТ ташкил этиш учун 359 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Соҳада нодавлат секторнинг улуши 2017 йилда 1 % (фоиз) бўлган бўлса, 2024 йилнинг бугунги кунига келиб 40,1 % (фоиз)га етказилди.

Сўнгги 6 йил давомида инвестиция дастурлари асосида республика ва маҳаллий бюджетидан жами 533 млрд.сўмлик маблағ ажратилиб, мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.

Республика бюджетидан 429,2 млрд.сўмлик маблағ ҳисобига 6 та янги қурилиш, 163 та реконструкция ва 4 та мукаммал таъмирлаш;
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 104,1 млрд.сўмлик маблағ ҳисобига 13 та янги қурилиш, 26 та реконструкция ва 18 та мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган.

Илк маротаба Давлат-хусусий шериклик механизми жорий этилиб, 2018-2020 йиллар давомида Мактабгача таълим вазирлиги билан қуввати 12 940 ўринли умумий лойиҳа қиймати 319,9 млрд.сўмлик (шундан 221,6 млрд.сўмлик имтиёзли кредит ҳисобидан, 98,3 млрд. сўмлик тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан) жами 138 та битим имзоланган.

Фойдаланишга топширилган 132 та ДХШ асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг умумий қуввати 12 130 ўринга тенг.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги 4 та давлат боғчаларига 5-6 ёшли болаларда робототехника ва дастурлаш кўникмаларини ўргатиш мақсадида Корея Республикасидан келтирилган робот ўйинчоқлар билан таъминланди. Бу эса, ўйин услубидаги роботлар ижодкорлик, мантиқ, намуналарни таниб олиш ва оптимал ечимларни топиш қобилиятларини ривожлантиради ҳамда келажак барибир робототехника ва автоматлаштирилган саноатга тегишли бўлади деб ўйлайман.

Шунингдек, болаларни мажбурий бир йиллик мактаб таълимига бепул тайёрловга босқичма-босқич ўтиш механизми ишга туширилди. Натижада вилоят бўйича 1 348 та мажбурий тайёрлов гуруҳларига 
32 минг нафар 6 ёшли болалар мактабгача таълим билан қамраб олиниб, 6 ёш болалар қамрови 40 фоиздан 93 фоизга етказилди.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда янги лойиҳа «Ақлвой» номли махсус жиҳозланган 5 та автобус билан таъминланиб, жами 30 та гуруҳга 480 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалар қамраб олинди.


2024 йилга ҳам ҳудди шундай 6 та автобус олис ҳудудлардан Булунғур, Тойлоқ ва Каттақўрғон туманларининг 576 нафардан зиёд боғча ёшидаги болаларни 36 та гуруҳларга мактабгача таълим билан қамраб олинади.

2024 йилда мактабгача таълим тизими ривожлантириш борасида белгиланган устувор вазифалар:

Биринчидан: Инвестиция дастури доирасида 27 та, ҳомийлик маблағлари ҳисобига 20 та, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига 11 та боғчаларни реконструкция қилиш, 5 та ДХШ, 325 та оилавий боғчалар ташкил этиш ва мактаб таълимига тайёрлашнинг мажбурий бепул тизими билан қўшимча 50 та гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобига қамров фоизини 71,6 фоизга етказилади.

Иккинчидан: Тизимда таълим-тарбия сифати ошириш мақсадида боғчалар фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилиб, уларнинг “Рейтинг”ги аниқлаб борилади. Бунда, сифат даражаси “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилади. “Қизил” ҳудудлардаги хато ва камчиликлар алоҳида назоратга олиниб, “яшил” ҳудудлардаги МТТларни моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади.

Бундан ташқари, педагог ва тарбиячилар учун ягона методик база шакллантирилиб, вилоят “Маҳорат мактаби” фаолияти такомиллаштирилади.

Бугунги кунда тизимда фаолият кўрсатаётган педагоглар сифат таркиби, яъни 26 фоиз олий маълумотлилар таркиби 34 фоизга етказилиб, Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институти билан ҳамкорлик ишлари олиб борилади.

Учинчидан: Бугунги кунда болаларни соғлом ва ҳавфсиз овқатлантириш мақсадида вилоятда жами 149 та давлат боғчалари “Аутсорсинг” усулида хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.

2024 йил ва кейинги йилларда босқичма-босқич қолган давлат боғчалари мазкур тизимга ўтказилиб, Республика Танлов коммиссиясига таклифлар киритилади.

Тўртинчидан: Бугунги кунда умуман боғчалар мавжуд бўлмаган 44 та маҳаллаларда оилавий нодавлат боғчалари ташкил этилади. Бунда, асосан олис, чекка ва қамрови паст ҳудудларда ташкил этиш бўйича алоҳида назоратга олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг