Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 29/08/2016 Маҳаллий ТВда хорижий кўрсатувлар пайдо бўлади
Маҳаллий ТВда хорижий кўрсатувлар пайдо бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) хоридий кўрсатувларни сотиб олиш ҳуқуқи учун лицензияни қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) телерадиоэфирларга чет эллик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини жойлаш учун лицензия ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга бўлди, бунда тендер савдолари ўтказилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 23 августдаги қарорига мувофиқ, шартномалар тузишга МТРК бадиий кенгаши қарорлари асос бўлади.

Бадиий кенгаш тузган хорижий ишлаб чиқарувчилар телерадиомаҳсулотлари рўйхатини МТРК раиси тасдиқлайди. Раис унинг миллий урф-одатлар ва умуммиллий маданий қадриятларга мослиги учун шахсан жавобгар бўлади.

Лицензияли ҳуқуқни қўлга киритиш билан боғлиқ харажатлар МТРКнинг ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг