– Партиямиз “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ёшларни муҳофазалаш мақсадида уларни миллий тикланиш ғояси, маданиятимиз ва қадриятларимизни эъзозлаш руҳида тарбиялашга қаратилган телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларни ташкил этиш, ёшларни ахборот-ресурс марказларига жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда, – дейди ЎзМТДП марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов. – Маданият вазирлиги билан имзоланган ҳамкорлик меморандуми бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтариш, маданият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш учун замин яратади. Шунингдек, вазирликнинг жойлардаги бўлимлари ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ёшлар учун маънавий ибрат вазифасини ўтайдиган, ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган фаол замондошларимиз тимсолини яратиш мақсадида “Бизнинг кино”, “Бизнинг мусиқа”, “Бизнинг театр” мавзуларида илмий-амалий анжуманлар ўтказиш кўзда тутилган.
Тадбирда биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди. ЎзА.