Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 22/06/2016 “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги лойиҳалар учун маблағ жалб этиши мумкин
“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистондаги лойиҳалар учун маблағ жалб этиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россиянинг “ЛУКОЙЛ” нефть компанияси Ўзбекистондаги лойиҳалар учун маблағ жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вице-президенти Александр Матицин хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, “ЛУКОЙЛ” компанияси ҳозирда Ўзбекистонда газни қайта ишлайдиган заводнинг қурилиш лойиҳаси учун маблағ жалб этиши мумкин. Мазкур маблағнинг умумий қиймати 2,6 млрд. АҚШ доллари атрофида бўлади.

Унинг қайд этишича, Россия компанияси Жанубий Кореянинг агентликлари билан кредит маблағларини жалб этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг