Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 03/08/2016 Лондонда “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Лондонда “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчихонасида ўтказилган ёзги қабул тадбири доирасида “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва пазандалик салоҳиятига бағишланган тадбирга 130 нафардан ортиқ меҳмонлар ташриф буюришди. Улар орасида парламент, бизнес-ҳамкорлик ва идоралар вакиллари, маданият ва санъат вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари бор эди.

Кеча дастури тадбирларга бой бўлди. Меҳмонлар палов тайёрлаш бўйича маҳорат мактабида иштирок этишлари, анъанавий қўшиқларни ижро этишлари, бой ва тўкин дастурхон неъматларидан таътиб кўришлари мумкин эди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон тўғрисида ёзилган иккита китобларнинг тақдимоти ўтказилди: британиялик ёзувчи Каролин Эрденнинг “Самарқанд: Марказий Осиёдан рецептлар жамланмаси” ҳамда “Ўзбекистонга ташриф буюриш учун ўн сабаб” китоби.

Нашр 304 саҳифадан иборат бўлиб, ундан лойиҳа учун махсус тайёрланган фотолар, шу билан бир қаторда сўнгги 15 йил давомида суратга олинган архив ишлар жой олган. 250 дан ортиқ ноёб кардлар ўлкамиз меъморчилиги, миллий анъаналари, табиати, шунингдек, халқимизнинг турмуш тарзи, дилкашлиги ва самимиятини намоён этади. Китобда ўзбекистонлик таниқли фотограф Эрнест Куртвелиевнинг жаннатмакон юртнинг ўзига хос тароватини акс эттуривчи сара ишлари жамланган. Китоб ўлканинг биз билган ва билмаган қирралари, масканлари ва фестиваллари ҳақида сўзлаб, нафақат хорижликлар, балки ҳар бир ўзбекистонлик учун ҳам қизиқ.

Dinara & Co. нашриёт уйи ва Murad Buildings ҳамкорлигида инглиз ва рус тилларида чоп этилган мазкур коллекцион нашрнинг асл мақсади - Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш ва хорижлик сайёҳлар эътиборини юртимизга яна бир бор жалб этишдан иборат.

Лойиҳанинг бевосита давоми сифатида энг яхши ижодкорларни атрофида жамлаган Dinara&co. нашриёт уйи келгусида Ўзбекистон тараққиётининг турли йўналишлари — меъморчилик, санъат, маданият, шунингдек, инвестиция салоҳиятига бағишланган шу каби нашрлар сериясини яратишни режалаштирган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг