Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
24-май куни Осиё Чемпионлар лигаси мусобасининг нимчорак финал - жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Унда "Локомотив" жамоаси "Ал-Ҳилол" жамоаси билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.
Тошкентдаги ўйинда "темирйўлчилар" кучли ўйин кўрсатиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тўпларни майдон эгаларидан Ислом Тўхтахўжаев ва Шерзод Файзиев, меҳмонлардан Ал-Шалҳуб киритишди. Мазкур ғалаба "Локомотив"ни чорак финалга олиб чиқди.