Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 22/04/2023 Логистика самарадорлиги индексида Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади
Логистика самарадорлиги индексида Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади

Логистика самарадорлиги индексида Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади

Logistics Performance Index (LPI) рейтингида Ўзбекистон 88-ўринни эгаллади. Индекс Жаҳон банки томонидан тайёрланган.

Logistics Performance Index, LPI - Жаҳон банки томонидан ҳар икки йилда бир марта нашр этилади. Ушбу индексни танлаш унга эътибор миллий ва халқаро логистика фаолиятини яхшилашни рағбатлантириши билан боғлиқ бўлиб, бу миллий рақобатбардошликни оширишнинг зарурий шартидир.

Ҳисобот логистика самарадорлиги индексини аниқлайдиган 6 та компонентдан фойдаланган ҳолда рақобатбардошликни ўлчайди. 160 та давлат рейтинги берилган ва рейтинг 1 дан 5 гача ўзгариб туради. Индекс сўровномага асосланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон Логистика самарадорлиги индексида 99-ўринни эгаллаган эди. Яъни, Ўзбекистон 2018 йилнинг олдинги ҳисоботига нисбатан ўз кўрсаткичларини 11 поғонага яхшилаган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг