Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –Тошкент шаҳар ҳокимлигида Швейцариянинг Schindler компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Schindler дунёда эскалатор, лифт ва травалаторларни ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан ҳисобланади.
Ҳозиргача юртимиз ва пойтахтимизда қурилган муҳташам иншоотларнинг бир нечаси мазкур компаниянинг замонавий техника ва технологиялари билан жиҳозланган. Хорижий ҳамкорлар юқори сифатли ва хавфсиз лифт ҳамда эскалаторларни етказиб бериш вазифасини тўлақонли адо этаётгани билан Тошкентнинг ўзида шундай ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш муҳим. Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Рахманкулов пойтахтимизда қурилишлар ҳажми ортаётгани, бунда замонавий ва кўп қаватли биноларнинг улуши ҳам кўп эканлигини қайд этди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.